Вернер учун "Боруссия" Дортмунд ҳам курашга қўшилди

“РБ Лейпциг” клуби форварди Тимо Вернер жамоасини ўзгартириши кутилмоқда.

Бундан аввалроқ 22 ёшли Германия терма жамоаси аъзосига “Бавария” жиддий кураш бошлагани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ, мюнхенликларга бу борада жиддий рақобатчи пайдо бўлди. Аниқроғи, “Боруссия” Дортмунд ҳам Вернер учун кураш бошлади.

Унга шунингдек “Ливерпуль” ва “Тоттенхэм” каби АПЛ грандлари ҳам қизиқишмоқда. Ўз навбатида “РБ Лейпциг” унинг трансферини 60 млн еврога баҳоламоқда.

Айтиш лозимки, дортмундликлар Вернерни қўлга киритиш учун “РБ Лейпциг” қизиқаётган вингер Максимилиан Филиппдан фойдаланмоқчи. Улар Вернернинг трансферига айнан Филиппни ҳам қўшишмоқчи.

Маълумот учун, Вернер жорий мавсум жами 21та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Transfermarkt талқини бўйича унинг нархи 65 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!