Вернерни Бундеслигага қайтариб юборишмоқчи

"Челси" футболчиси Тимо Вернер фаолиятини яна Бундеслигада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Sky Germany" нашри хабар берди. 

Манбага кўра, "Герта" клуби германиялик форвардни сотиб олмоқчи. Жамоа бу борада аллақачон музокараларни бошлаб юборгани айтилмоқда. 

Берлин жамоаси Вернерга 2027 йилга қадар амал қиладиган шартнома таклиф қилмоқда. Ҳужумчи ҳам Лондонни тарк этишга қарши эмас. У кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истайди. 

Маълумот ўрнида, Тимо фаолияти бошида Бундеслиганинг "Штутгарт" ва "Лейпциг" каби клублари шарафини ҳимоя қилган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!