Верратти 3та ўйинга дисквалификация қилинди (видео)
Ads

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Верратти 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

Эслатиб ўтиш лозимки, италиялик футболчи Франция чемпионатининг 3-турида “Тулуза”га (6:2) қарши баҳсида рақиб футболчисининг оёғига ўта хавфли тарзда ташлангани учун ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточка билан огоҳлантирилиб, майдондан четлатилган эди.

Қуйида ушбу ҳолатга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин:

Таъкидлаш лозимки, Верратти энди "Сент-Этьен", "Метц" ва "Лион" клубларига қарши баҳсда ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди.