Верратти: Бунақаси Франциядан бошқа ерда бўлмайди

ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти Франция чемпионати 2-туридан ўрин олган "Ланс"га қарши (0:1) мағлубиятдан кейин Франция футболи мутасаддиларини қаттиқ танқид қилди:

"Қўлимиздан келган барчасини қилсак-да, ютқаздик. Дам олиш учун бунчалик кам вақт ажратилиши ноҳақлик бўлди. Умуман тиклана олмаган жамоадошларим ҳам бор. Бу тақвимни ким тузган ўзи? Биз 1-турни Чемпионлар Лигаси финали олдидан ўтказишимиз керак эди. 2-тур эса, шундай муҳим ўйиндан 3 ҳафта ўтар-ўтмас бўлди. Бунақаси Франциядан бошқа ерда бўлмайди".

Беллашувда турли сабабларга кўра, Мбаппе, Неймар, Ди Мария, Кейлор Навас каби етакчилар иштирок эта олмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар