Верратти ёзда МЮга кўчиб ўтиши мумкин
Ads

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Верратти ёзги трансферлар даврида "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 25 ёшли италиялик футболчининг хизматларига шахсан жамоа устози Жозе Моуриньо қизиқиш билдира бошлаган.

Таъкидлаш керакки, Верратти учу шунингдек “Ювентус” ҳам кураш олиб бормоқда. Унинг трансфер нархи эса 86 млн еврога баҳоланмоқда.