Верраттининг "Ал-Ҳилол"даги маоши маълум бўлди
ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти Саудия Арабистонига ўтишга яқин турибди. Италиялик хавбекнинг янги иш жойи "Ал-Ҳилол" бўлади.
Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, 30 ёшли футболчи Саудия клуби билан 3 йиллик шартномага келишиб олган. Верраттининг маоши йилига 48 миллион еврони ташкил қилади. "Ал-Ҳилол" ярим ҳимоячининг трансфери учун тахминан 50 миллион тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, ёзги трансфер ойнасида Саудия клуби Европанинг бир нечта футболчилари билан шартномалар тузган эди. Жамоа сафига ҳужумчи Мальком, ярим ҳимоячилар Сергей Милинкович-Савич ва Рубен Невеш, шунингдек, ҳимоячи Калиду Кулибали келиб қўшилди.
Фикрлар