Верстаппен афсонавий Сеннанинг рекордини такрорлади
“Ред Булл” пилоти Макс Верстаппен 30 йилдан ортиқ эришилмаган рекордни такрорлади.
Верстаппен Эмилия-Ромагна Гран-Присига саралашда энг тезкор бўлди ва кетма-кет саккизта поул позициясини қўлга киритиб, Формула 1 бўйича бошқа бир уч карра чемпион Айртон Сеннанинг рекордини такрорлади. Сенна бу натижани 1988-1989 йилларда уддалаган эди.
Бундан ташқари, нидерландиялик мавсум бошида кетма-кет поул-позициялар бўйича рекордни янгилади. Бундан олдинги натижани Ален Простга тегишли эди. Ален 1993 йилда 7 марта пойгани биринчи жойдан бошлаган.
Фикрлар