Вертонген "Бенфика" билан музокаралар ўтказмоқда

Ҳимоячи Ян Вертонген фаолиятини Португалияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TuttoMercatoWeb нашри хабар тарқатмоқда.

33 ёшли бельгиялик футболчини “Бенфика” ўз сафида кўрмоқчи. Вертонген ўз инстаграмдаги саҳифасига Португалияда тушган суратини жойлаштиргач, маҳаллий ОАВ уни “Бенфика” билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида ёза бошлаган.

Жорий ёз Вертонгеннинг “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномаси ўз якунига етди ва у ҳозир эркин агент ҳисобланади. Унга “Рома” ва “Фиорентина”дан ҳам таклифлар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!