Вертонген мавсумда бир дақиқа ўйнаб, Португалия чемпионига айланди

Бельгиялик ҳимоячи Ян Вертонген Лиссабоннинг "Бенфика"сида Португалия чемпионига айланди. Қайд этиш жоиз, бу 36 ёшли футболчи учун 2012 йилдан буён илк совриндир.

Қизиғи, 2022/2023 йилги мавсумда тажрибали футболчи Примеирада "бургутлар" сафида бор-йўғи бир дақиқа ўтказди.

Ўтган йилнинг сентябр ойи бошида Вертонген Лиссабон жамоасини тарк этди ва ўз ватанига кўчиб ўтди ва Брюсселнинг "Андерлехт" клуби билан икки мавсумга меҳнат шартномасини имзолади.

Бельгия чемпионатида ҳимоячи 23 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва учта сариқ карточка олди. У "Тоттенхэм" учун премьер-лигадаги ўйинлари билан мухлисларга танилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!