Вертонген янги мавсумни "Интер"да бошлашга рози

"Тоттенхэм" клуби ҳимоячиси Ян Вертонген ёзда "Интер"га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Tuttomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра бельгиялик футболчининг агенти “нерадзуррилар”га мижози Миланга келишга қарши эмаслигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Вертонгеннинг “шпорлар” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Шу боис у “Интер”га эркин агент сифатида йўл олиши мумкин.

Маълумот учун, 32 ёшли Вертонген жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида 23 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!