Веско Стешевич: "Четлатиш ва пенальти барчасини ўзгартириб юборди"

Ўзбекистон Суперлигаси 4-турида меҳмонда "Динамо"га мағлуб бўлган "Металлург" клуби устози Веско Стешевич мағлубият сабаблари ҳақида гапирди.

"Ҳисобда олдинда бораётган пайтимизда иккинчисини урганимизда вазият бошқача тус олар эди. Аммо вазиятларни голга айлантира олмадик. Ёмон ўйнамадик, лекин, четлатиш ва дарвозамиз томон қўйилган пенальти барчасини ўзгартириб юборди. Шундан сўнг ўйинимиз умуман чиқмади. Рақиб ҳам ушбу вазиятдан сўнг деярли тўпни бизга бермади. Шундай бўлса ҳам, дуранг ўйнаса бўлар эди. Аммо, охиригача туриб бермадик. Бундай ҳолат эса биринчи марта содир бўлиши эмас.

Четлатишгача ёмон ўйнадик, демаган бўлардим. Устунлик биз томонда эди. Лекин, четлатиш бизга акс таъсир қилди.

Забиҳилло Ўринбоев яқинда жарроҳлик амалиётни ўтказди. Ҳозирча тикланиш билан шуғулланяпти. Шунинг учун сафга қайтиши бироз чўзиляпти. Яқин орада қайтишига умид қиляпмиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!