"Вест Бромвич" "Барселона" устидан ФИФАга шикоят қилмоқчи
Англиянинг «Вест Бромвич» клуби «Барселона» устида ФИФАга шикоят қилмоқчи. Бу ҳақда BirminghamLive нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра бирмингемликлар 16 ёшли ҳужумчи Луи Баррининг трансфери учун каталонияликлардан пул олишмаган.
Гап шундаки, «Барселона» Барри билан эркин агент сифатида шартнома имзолаган. Бироқ, «Вест Бромвич» ушбу футболчи ўзининг трабияланувчиси бўлгани учун «кўк-анор ранглилар»дан 250 минг евро товон пули талаб қилишмоқда. Лекин, «Барселона» ушбу маблағни тўлашни хоҳламаяпти.
Фикрлар