"Вест Бромвич" Мамаду Сакога қизиқиш билдирмоқда

“Ливерпуль” клуби марказий ҳимоячиси Мамаду Сако фаолиятини “Вест Бромвич”да давом эттириши мумкин.

Гап шундаки, “Вест Бромвич” раҳбарияти 27 ёшли французни “Манчестер Сити”га ўтиши кутилаётган Жонни Эванснинг ўрнига муносиб номзод сифатида кўришмоқда.

Таъкидлаш лозимки, ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини “Кристал Пэлас” клубида ижара асосида тўп сурган Сако ўшанда “Вест Бромвич”га ўтишни истамаган эди.

Хабарларга қараганда мерсисайдликлар Саконинг трансферини 30 млн фунтга баҳолашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!