“Вест Бромвич”га янги бош мураббий тайинланди
Ads

Англиянинг "Вест Бромвич" клубида вақтинча бош мураббий вазифасида ишлаб келган Даррен Мурни расман бош мураббий этиб тайинлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, 44 ёшли мутахассис ушбу жамоани апрель ойида Алан Пардью кетганидан сўнг қабул қилиб олган эди.

Таъкидлаш керакки гарчи “Вест Бромвич” Чемпионшипга равона бўлган бўлсада, клуб раҳбарияти Мурнинг олиб бораётган ишларидан қониқиш ҳосил қилмоқда ва шу боис уни бош мураббий вазифасига тайинлашга қарор қилинди.