"Вест Хэм" 43 йил кутилган совринни ютиб берган мураббий билан шартнома узайтирилди

Дэвид Мойес "Вест Хэм" билан янги шартнома имзолади. 

Шотландиялик мутахассис "болғачилар" билан келишувни 2025/26 йилги мавсум сўнггига қадар узайтирди. 60 ёшли шотландияликнинг амалдаги битими 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган эди. 

19 турдан сўнг лондонликлар Премьер-лига турнир жадвалида 6-ўринни банд этиб турибди. Шунингдек, жамоа Европа лигасининг 1/8 финалига йўл олган. 

Қайд этиш лозим, ўтган мавсумда Мойес "Вест Хэм" билан биргаликда Конференциялар лигасида зафар қучган ва 43 йил ичида илк совринини қўлга киритганди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!