"Вест Хэм" футболчиси қандай қилиб ирқчиликка қарши курашиш мумкинлигини айтди
Лондоннинг “Вест Хэм” клуби ярим ҳимоячиси Майкл Антонио футболдаги ирқчиликка қарши кескин жазолаш кераклигини айтди.
“Бошқарув органлари ирқчиликка қарши янада фаолроқ кураш олиб боришлари керак деб ўйлайман. Мухлисни жазолаш муаммони бартараф этмайди. Буни тўхтатишнинг ягона йўли – жамоани жазолаш. Шунда одамларнинг ўзи бу билан шуғулланишни бошлашади.
Клубларга жарима белгилаш эмас, улардан очко тортиб олиш керак. Жарима – футбол клублари учун муаммо эмас, чунки улар миллиардлаб маблағ ишлаб топишмоқда. Агар клубдан очколар олиб қўйилса, мухлисларнинг ўзи ирқчиларга қарши курашишни бошлашади”, - дейди англиялик футболчи.
Фикрлар