"Вест Хэм" ҳужумчисига ҳам Саудиядан таклиф келди
Жеррард устозлик қилаётган "Ал-Иттифоқ" битта ҳужумчи сотиб олишни мақсад қилган. Вариантлар орасида "Вест Хэм" вакили Майкл Антонио ҳам бор, дея хабар бермоқда "Foot Mercato" нашри.
Манбанинг таъкидлашича, "боғачилар" ҳужумчини сотишга қарши эмас. Клуб айни пайтда янги страйкер изламоқда. ПСЖ аъзоси Хюго Экитике фаолиятини Лондон жамоасида давом эттириши мумкин.
Антонионинг ўзи ҳам Саудияга кетишга рози бўлиш эҳтимоли юқори. "Ал-Иттифоқ" ва футболчи ўртасида музокаралар бошланган.
Фикрлар