"Вест Хэм" икки футболчи билан хайрлашди

Булар дарвозабон Адриан ва ҳужумчи Энди Кэрроллардир. Ҳар иккала футболчининг "болғачилар" билан амалдаги шартномаси якунига етди ва клуб раҳбарияти улар билан келишувни узайтирмасликка қарор қилди.

Маълумот учун, 32 ёшли Адриан 2013 йилдан буён лондонликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Жорий йилги мавсумда испаниялик кипер Англия Премьер-лигасида бирорта учрашув ўтказмади.

30 ёшли Кэрролл эса 2012 йил "Ливерпул"дан кўчиб ўтган эди. Якунига етган мавумда ҳужумчи АПЛда 12 ўйин ўтказди ва бирорта гол киритмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!