"Вест Хэм" имкониятдан фойдаланиб Марсьялни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Лондоннинг "Вест Хэм" клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Иссе Диопага"Манчестер Юнайтед"дан қизиқишлар бўлаётганидан фойдаланиб қолмоқчи.
The Independent нашри тарқатган хабарга кўра “болғачилар” бунинг эвазига “қизил иблислар”дан франциялик ҳужумчи Антони Марсьялни сўрашмоқда. Бироқ, манкуанликлар у билан жорий йилнинг январида амалдаги шартномани 2024 йилга қадар узайтиришган ва шу боис уни қўйиб юборишлари жуда қийин.
Ўз навбатида МЮ Диопа учун 50 миллион евро таклиф қилмоқда, бироқ "Вест Хэм" уни 67 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, Марсьяль ўтган мавсум 49та ўйинда майдонга тушди ва 12та гол урди. Диопа эса 36та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол уришга эришди.
Фикрлар