 
                "Вест Хэм" "Лестер"ни аяб ўтирмади
Англия Премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган "Лестер" - "Вест Хэм" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар рақиблари дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди.
Шу тариқа, "Вест Хэм" ҳисобидаги очколар 6 тага етди ва турнир жадвалининг 7-поғонасига кўтарилиб олди.
- 90' Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 
- 90+' Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 
- 90'Варди бирга-бир вазиятдан гол ура олмади. 
- 89' Менди ўрнига Чаудри майдонга тушди. 
- 87' Антонио ва Боуэн ўрнига Нобл ва Алле майдонга тушди. 
- 83' ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Боуэн "Вест Хэм" қарши ҳужумини гол билан якунлади. 
- 81' Антонио офсайдда қолиб кетди. 
- 80' Цоуфаль сариқ карточка ишлаб олди. 
- 78'"Лестер" ҳужумчилари рақибнинг гавдали ҳимоячиларидан ўтиб кетишга қийналмоқда. 
- 75'"Вест Хэм" тартибли чизиқли ҳимояни ташкиллаштиришда давом этмоқда. 
- 72'Деклан Райснинг ярим майдонни босиб ўтиб, берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 
- 71'Ихеаначо барчасини ажойиб тарзда амалга оширди, аммо зарба беришга кечикди. 
- 69'"Вест Хэм" футболчисининг зарбаси Шмейхелнинг қўлларига бориб тушди. 
- 66'"Вест Хэм" қарши ҳужумларни пойлаб турибди. "Лестер" эҳтиёт бўлмаса йирик ҳисобдаги мағлубиятга учраши ҳам мумкин. 
- 64' Перез ўрнига Ихеаначо майдонга тушди. 
- 62'"Лестер"нинг ҳужумлари ўтмаяпти. 
- 60'Антонионинг зарбаси кучсиз чиқди. 
- 57'Форнальснинг жарима майдонидан берган зарбаси Эвансга тегди. 
- 56' Амарти ўз ўрнини Ундерга бўшатиб берди. 
- 54' Амартига тиббий ёрдам кўрсатилди. 
- 52' "Лестер" футболчилари асабийлаша бошлади. Эванс огоҳлантирилди. 
- 49'Барнснинг узатмасини ҳимоячилар ўтказмади. Бу доимий тарзда такрорланмоқда. 
- 46' Иккинчи тайм бошланди. 
- 45' Танаффус. 
- 45+' Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 
- 44'Жарима майдони ичига киришга Барнс яна бир бор уруниб кўрди. Ҳимоячилар имкон бермади. 
- 41'Вардининг Барнсга узатган тўпини Райс тепиб юборди. 
- 39' "Болғачилар"нинг бурчак зарбаси бесамар кетди. 
- 39'Ўнг қанотдан Боуэн тезлик билан олдинлаб борди. Эванс сўнгги сонияда Антонио зарба беришига имкон бермади. 
- 37'"Вест Хэм" ҳамон рақибларга қарши босим уюштирмоқда. 
- 34' ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Форнальс ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланиб кетди. Сунъий офсайд ҳосил қилишда хатога йўл қўйилди. 
- 34'Жарима майдонига узатилган навбатдаги тўпга ҳам "Лестер" футболчилари зарба бера олмади. 
- 33' Бурчакдан узатилган тўпни Шмейхель ушлаб олди. 
- 32'Сеюнжунинг оёқларига теккан ҳолда Боуэн берган зарба дарвоза тўрига юқоридан тушди. Сал бўлмаса дарвозадан жой олиши ҳам мумкин эди. 
- 29'Лондонликлар хотиржам ўйнашга ҳаракат қилмоқда. "Лестер" ҳужумлари ўтмаяпти. 
- 26'Антониода навбатдаги имконият пайдо бўлди. Аммо Шмейхель яхши ҳаракат қилиб, тўпни ушлаб олди. 
- 25' Вардининг голи Огбоннага нисбатан ишлатилган қўполлик сабаб инобатга олинмади. 
- 24' Наполис Менди Фредериксга қарши ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди. 
- 23' Бурчакдан узатилган тўпни "Вест Хэм" ҳимоячилари қайтариб юборишга эришди. 
- 22'Кастаннинг узатмасини Цоуфаль ўз вақтида бартараф этди. 
- 21'Барнсга узатилган тўп бироз кучли чиқди. Фабиански тўпни ушлаб олди. 
- 18'"Вест Хэм" тартибли ҳимояланмоқда. Аммо "тулкилар"да техникаси юқори футболчилар етарли. 
- 16'Варди бир футболчидан ажойию тарзда ўтди, аммо иккинчи ҳимоячи уни зарарсизлантиришга эришди. 
- 14' ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Майкл Антонио боши билан Шмейхель постини ишғол этди. 
- 13'"Лестер" жарима зарбасидан тўпни узатиб берди. Аммо ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишга эришди. 
- 10' Бурчак зарбаси пайтида Айозе рақибга нисбатан қоидани бузди. 
- 9'Айозе Перезнинг узатмасига Кастань зарба бера олмай қолди. Узатма ажойиб чиққанди. 
- 7'Айозе Перезга узатилган тўпга Фабиански биринчи бўлди. 
- 6'Эванс ҳозирча Антониога имкон бермаяпти. 
- 4'Лондонликлар дастлабки дақиқаларда тўпга эгалик қилмоқда. 
- 2'Вардининг узатмаси Огбоннага теккан ҳолда Фабианскининг қўлларига бориб тушди. 
- 1' Ўйин бошланди. 
- 0'Жамоалар майдонга тушиб келиб улгурди. 
- 0'Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. "Лестер" ва "Вест Хэм" жамоалари ўртасидаги беллашувга хуш келибсиз. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 



Фикрлар