"Вест Хэм" ўзининг трансфер рекордини янгилашга тайёр
"Вест Хэм" раҳбарияти "Бёрнли" клуби марказий ҳимоячиси Жеймс Тарковскини сотиб олишга жиддий ҳаракат қилмоқда.
Talksport тарқатган хабарга кўра, “болғачилар” 27 ёшли футболчини қўлга киритиш учун ўзларининг трансфер рекордларини янгилашга ҳам тайёр. “Бёрнли” айни дамда Тарковскининг трансферини 55 млн еврога баҳоламоқда, “Вест Хэм” эса шу кунгача бир футболчи учун бу қадар кўп пул сарфламаган.
Жеймс Тарковски ўтган мавсум “Бёрнли” сафида жами 40 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар