Ads
 
"Вест Хэм" жамоаси Англия премьер-лигаси баҳсларида мусобақа жадвалининг қуйи қисмига тушиб кетган.
 
16-ўринни эгаллаб турган жамоа бош мураббийи Славен Билич бу вазият таркибда тўпурар ҳужумчи йўқлиги сабабли рўй берганига ишонмоқда. Шунинг учун ҳам "Вест Хэм" қишки траснферлар вақтида зўр тўпурар олишга ҳаракат қилади.
 
Айни пайтда "Вест Хэм" нигоҳи "Борнмут" ҳужумчиси Каллум Уилсонга қаратилган. Аслида Лондон клуби бу футболчи учун ёзда "Борнмут"га 15 миллион фунт таклиф қилиб, рад жавобини олганди.
 
Каллум жорий чемпионатда 12 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол урди.