“Вест Хэм” қишда “МЮ”нинг икки юлдуз футболчисидан бирини ижарага олмоқчи

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби қишки трансфер даврида Антони Марсьял ёки Маркус Рэшфорд ёрдамида ўзининг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.

The Telegraph нашрининг маълум қилишича, лондонликларни аутсайдерлардан бор йўғи 5 очко ажратиб турибди ва шу сабаб клуб раҳбарияти жамоа таркибини кескин кучайтириш, айниқса ҳужум чизиғини истеъдодли футболчилар билан тўлдириш ниятида.

“Болғачилар”нинг асосий нишони Миши Бачуайи эди, бироқ, “Челси” уни ижарага буриш ниятида эмас. Энди “Вест Хэм” "Манчестер Юнайтед"дан Марсьяль ёки Рэшфорддан бирини олиб келишга уриниб кўради.

Айтиш керакки, юқорида номлари тилга олинган ҳар иккала футболчи “қизил иблислар”нинг асосий таркиб футболчилари ҳисобланади. Аммо, шунга қарамай лондонликлар бу футболчилардан бирини ўз сафига қўшиб олишларига ишонмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!