"Вест Хэм" сафарда 1 киши кам бўлиб "Ньюкасл"га имкониятни бой бериб қўйди (видео)

Англия премьер-лигасининг 32-турида “Вест Хэм” сафарда “Ньюкасл”га қарши баҳс олиб борди.

5 та гол киритилган ўйинда 3:2 ҳисобида “қарғалар”нинг қўли баланд келди. Шу куни “Ньюкасл”га ғалаба келтирган голлар Исса Диоп (36' автогол), Жоэлинтон (41') ва Жо Уиллок (82') томонидан киритилди. “Болғачилар”нинг 2 та жавоб голига Исса Диоп (73') ва Жесси Лингард (80') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!