"Вест Хэм" собиқ "Барселона" ҳимоячисини ўз таркибига қўшиб олмоқда

"Вест Хэм" ушбу ёзда битта ҳимоячи билан шартнома имзолашга ҳаракат қилаётганди. Жамоа бу бўйича франциялик футболчи Жан-Клер Тодибо билан келишиб олди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. 

Журналистнинг сўзларига кўра, ушбу трансфер "болғачилар"га 40 миллион еврога тушади. "Ницца" аллақачон бу суммаларни олишга рози ва ҳимоячи тиббий кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олган. 

Тодибо 2021 йили "Барселона"дан 9 миллион еврога сотиб олинган. Шундан кейин у жамоанинг асосий футболчисига айланди. Қўшимчасига топ клублар эътиборига тушди. 24 ёшли французни "Ювентус" ҳам ўз таркибига қўшиб олиш устида ишлаётганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!