“Вест Хэм” ва «Ньюкасл» “йўқолиб қолган” футболчига харидор

Eurosport хабарига кўра, "Тоттенхем" футболчиси Деле Алли фаолиятини бошқа инглиз клубида давом эттириши мумкин.

“Вест Хэм” ва "Ньюкасл" ярим ҳимоячи учун асосий давогарлар. Деленинг "шпорлар" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Алли бу мавсум АПЛда 9 та ўйинда битта гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!