"Вест Хэм" яқин тарихдаги ўзининг энг ёмон натижасини қайд этди
АПЛда ўн саккизинчи тур учрашувлари давом эттирилди. Баҳслар доирасида "Вест Хэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар жамоа ўз уйида "Брентфорд" қаршилигини енга олмади. Дэвид Мойес шогирдлари Англия чемпионатида қаторасига бешинчи марта мағлубиятни қабул қилиб олди.
"Болғачилар" яқин тарихида хорватиялик мутахассис Славен Билич давридан бери (2017 йилнинг баҳори) бундай ёмон серия кузатилмаган эди.
Мойеснинг ўзи эса 2005 йилдан буён кетма-кет бешта ўйинда мағлуб бўлмаган, у ўшанда "Эвертон" билан қаторасига 6 та ўйинда имкониятни бой бериб қўйган эди.
Кейинги турда "Вест Хэм" "Лидс" билан меҳмонда ўйнайди, учрашув тўртинчи январда бўлиб ўтади.
Фикрлар