"Вест Хэм" Ярмоленкодан қутулмоқчи

“Вест Хэм” раҳбарияти жамоанинг украиналик ярим ҳимоячиси Андрей Ярмоленкони мавсум якунлангач, трансферга қўймоқчи. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “болғачилар” 31 ёшли футболчининг трансферидан 6-7 млн евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Ярмоленкога турк грандларидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар бор.

Андрей “Вест Хэм” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум АПЛда 14та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!