"Вест Хэм" Яя Туре билан музокаралар олиб бормоқда

“Манчестер Сити” собиқ ярим ҳимоячиси Яя Туре фаолиятини Лондоннинг “Вест Хэм” клубида давом эттириши мумкин.

Daily mail нашри тарқатган хабарга кўра  35 ёшли футболчи айни дамда “болғачилар” билан музокаралар олиб бормоқда. Қайд этиш лозимки, яқинда ушбу жамоа бошқарувига Туренинг “сити”даги собиқ устози Мануэль Пеллегрини келди.

Агар Туре Лондон клубига кўчиб ўтса, унинг “Манчестер Сити”да олаётган ҳафталик 220 минг фунт маоши кескин камайиб кетиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!