“Вест Хэм” йирик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувида рекорд ўрнатди

Кеча Англия премьер-лигасининг 14-турида ўзига ҳос Лондон дербиси бўлиб ўтди. Аниқроғи “Вест Хэм” ўз майдонида ҳамшаҳари “Арсенал”ни қабул қилди. Учрашувда "тўпчилар" йирик – 1:5 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Эътиборлиси, учрашувни томоша қилиш учун стадионга 56 980 ишқибоз ташриф буюрди. Бу “Вест Хэм” клуби учун ўзига ҳос рекорд ҳисобланади. Боиси, аввал тарихда “Вест Хэм”нинг уй учрашувига бу қадар кўп томошабин ташриф буюрмаган.

Эслатиб ўтамиз, “Вес Хэм” ёзда “Болейн Граунд” ўйингоҳидан Лондондаги Олимпия стадионига кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!