"Вест Хэм"га қарши ўйинда МЮнинг нақд 4 нафар асосий таркиб футболчиси майдонга тушмайди

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер яна кадрлар муаммосига дуч келди.

BBC нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар”нинг нақд 4 нафар асосий таркиб футболчиси АПЛнинг навбатдаги туридан ўрин олган "Вест Хэм"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Аниқроғи, Лондондаги баҳсда Люк Шоу, Поль Погба ва Антони Марсьяль аниқ майдонга туша олмайди. Жамоа вингери Дэниел Жеймснинг иштирок этиши эса сўроқ остида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Вест Хэм" – МЮ учрашуви 22 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!