Видаль: Конте – тактик монстр

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль “Интер”да фаолият олиб бораётган собиқ устози Антонио Конте ҳақида гапириб ўтди.

“Конте менинг футбол пойдеворимни қўйди. Ўйинчи сифатида у менга ўхшарди. Антонио менга кўп нарса ўргатди. Масалан, ҳимояланишда тўғри позиция танлашни. Унинг маслаҳатлари билан мен гол уришни бошладим. Конте – тактик монстр. Бошқа мураббийлар ҳам менга керакли нарсаларни беришди, аммо Антонио менинг шаклланишимда асосий роль ўйнади”, - дейди чилилик футболчи.

Маълумот учун, Видаль 2011-2014 йилларда “Ювентус”да айнан Конте қўл остида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!