Виейра яна француз клубини бошқариши мумкин
Франция терма жамоаси собиқ футболчиси Патрик Виейра "Нант" бош мураббийига айланиши мумкин.
The Sun нашри тарқатган хабарга кўра, француз клуби 44 ёшли мутахассисни яқинда жамоадан кетиши кутилаётган Кристиан Гуркюфф ўрнига муносиб кўрмоқда.
Айтиш керакки, Виейра учун Франция чемпионати бегона эмас. У 2018-2020 йилларда "Ницца"ни бошқарган.
“Нант” 13 турдан сўнг Лига 1 мусобақа жадвалида 13 очко билан 14-ўринда бормоқда.
Фикрлар