"Викинг" Чемпионлар лигасида тарихий илк голини урди
Чемпионлар Лигаси асосий босқичи биринчи туридан ўрин олган «Штутгарт» – «Викинг» учрашувида норвегияликлар мусобақадаги ўз тарихий илк голини урди.
20-дақиқада мезбонлар ҳисобни очди – Эрмедин Демирович «Штутгарт»ни олдинга олиб чиқди. Аммо икки дақиқа ўтибоқ «Викинг» ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Жавоб голига Златко Трипич муаллифлик қилди.
Бироқ дуранг кўпга чўзилмади – яна тўрт дақиқа ўтиб, Демирович иккинчи бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва дубль расмийлаштирди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб, «Штутгарт» 2:1 ҳисобида олдинда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Викинг» Чемпионлар Лигаси асосий босқичида илк бор иштирок этмоқда. У мусобақада «Будё-Глимт» билан бирга Норвегия шарафини ҳимоя қилаётган иккинчи жамоа ҳисобланади.

Фикрлар