Виктор Карпенко "Сочи"да!

Бугун Россия премьер-лигасида 17-тур баҳслари давом эттирилди. “Fisht Olympic” стадионида “Сочи” ҳамда “Краснодар” клублари ўртасида ўтказилган ўйинни “Бунёдкор” клубида фаолият олиб бораётган мураббий Виктор Карпенко ҳам кузатиб борди.

Маълум бўлишича, у бир неча кун илгари малака ошириш учун Сочига етиб келган. Шу сабабдан ҳамюртимиз “Сочи” клубида амалиёт ўтамоқда.

Карпенко стадионда кузатган учрашувда “Сочи” ўз майдонида “Краснодар”га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!