Виктор Кашшаи 30 йил давом этган фаолиятини якунлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Венгриялик ҳакам Виктор Кашшаи фаолиятига якун ясаганини расман эълон қилди.

"Янги чақирувлар олиш учун 30 йил давом этган ҳакамлик фаолиятимни якунладим. Футболдан узоқлашишни истамайман. Сўнгги пайтларда спорт менежменти соҳасини чуқур ўргандим.

Умид қиламанки, ушбу соҳада ютуқларга эриша оламан," - деди Кашшаи.

Эслатиб ўтамиз, Кашшаи "Барселона" ва МЮ (3:1) ўртасида кечган 2011 йилги чемпионлар лигаси финалини бошқарган. Ушбу йилда Халқаро футбол федерацияси томонидан, жаҳоннинг энг яхши ҳаками деб топилган.

Бундан ташқари, ЖЧ-2010, Евро-2012 ва Евро-2016 да ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!