Виктор Кумиков: "Ўйлайманки, гуруҳдан бемалол кейинги босқичга чиқамиз"
Бироз олдин Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги саралашининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, “Андижон” “Е” гуруҳида “Сўғдиёна”, “Арал Самали” ҳамда “Янгиер” жамоаларига қарши майдонга тушади.
Ушбу қуръа борасида "Андижон" жамоаси бош мураббийи Виктор Кумиков қуйидагича муносабат билдирди.
- Бизнинг гуруҳимиз унчалик кучли эмас. Ўйлайманки, бу гуруҳдан бемалол кейинги босқичга чиқишимиз мумкин.
Албатта, гуруҳ фаворити “Сўғдиёна”. Улар таркиб бўйича ҳам ҳар жиҳатдан тажрибали ҳисобланади. Қолган про лига клублари ҳам бир хил имкониятга эга.
Бизнинг асосий мақсадимиз Суперлигага чиқиш. Лекин Ўзбекистон Кубогида ҳам иштирок этиш қизиқарли. Бизга қуръа омадли келди, сабаби гуруҳимизга Суперлигадан фақат бир жамоа тушди. Биз Кубок баҳсларида ҳам охиригача курашамиз. Аслида бизга қайси гуруҳдан жой олишимизнинг фарқи йўқ эди. Бир сўз билан айтганда, қуръадан қониқдим, - дея фикр билдирди Виктор Балютович.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар