Виктор Линделёф: "МЮ билан шартномани кўриб ҳам чиқмаганман"
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Виктор Линделёф клуб билан янги шартномани ўйланмасдан имзолаган экан.
Швециялик футболчи мавсум бошида "қизил иблислар" билан шартномасини узайтирди. Янги келишувга кўра, футболчи "Олд Траффорд"да 2024-йил езигача қолади.
"МЮ менга янги шартнома таклиф қилганида, ўйлаб ўтирмасдан қўлимга қалам олдим ва имзо чекдим. У ерда нима ёзилганини ўқиб ҳам чиқмагандим.
Менга "Олд Траффорд" ёқади, узоқ йиллар шу майдон мезбони сифатида тўп сурмоқчиман. Асосий мақсадим клуб билан бирга кўплаб унвонларни қўлга киритиш, бир кун келиб клубнинг энг яхши футболчиси бўлишимга ишонаман", - дея айтиб ўтди Линделёф.
Жорий мавсумда швед МЮ сафида чемпионат доирасида 20 та ўйинда 1 та гол киритди.
Фикрлар