Виктор Оладипонинг 47 очкоси “Индиана”га ғалаба келтирди
Ads

Бугун, Миллий баскетбол ассоциация томонидан мунтазам ўтказилаётган чемпионатда олтита ўйин ўтказилди.

Мичиган штатида жойлашган “Little Caesars Arena”да “Детройт” ва “Бостон” жамоалари ўзаро рақобатлашди. Сафарда ўйин ўтказишига қарамасдан “Бостон” жамоаси аъзолари тезкор ҳужумлар уюштириб, рақибларини 81:91 ҳисобида мағлубиятга учратди.

“Индиана” жамоасининг ҳужумкор ҳимоячиси Виктор Оладипо “Денвер”га қарши ўтган учрашувда 47 очко тўплаб жамоасининг 126:116 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Шунингдек, чемпионатда Миннесота – Далласни 97:92, Янги Орлеан – Филадельфияни 131:124, Нью-Йорк – Атлантани 111:107 ҳисобида енган бўлса, Сакраменто ўз майдонида Торонтоган 87:102 ҳисобида енгилди.

Sports.uz