Виктория Азаренко учун “Australian Open – 2018” орзу бўлиб қолади

Беларуслик Виктория Азаренко “Australian Open – 2018” мусобақасида ўйнамайди.

Бунга сабаб, Виктория турмуш ўртоғи билан фарзанди Лэони кимда қолиши бўйича суд иши давом этаётганидир.

Мусобақа ташкилотчилари Виктория Азаренкога турнирнинг асосий тўр баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи “Wild card”ни беришган эди. Энди улар Вика турнирда иштирок этмаслиги боис “Wild card”ни австралиялик Айла Томляновичга тақдим этишади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!