Виллиан "Челси"га содиқлигини исботламоқчи
"Челси" ярим ҳимоячиси Виллиан Англия Премьер лигаси якунланмасиданоқ, унинг шартномаси охирига етса, мавсумни жамоада якунлаб қўйишини маълум қилди.
"Шартномам июль ойида ўз якунига етади. Агар ушбу ойдан кейин ҳам ўйнашга тўғри келса, мен жамоага содиқлигимни исботлаш учун ҳам ўйнашда давом этавераман. Чунки, улар доим менга ишонч билдиришган.
Ҳали ҳеч нарса аниқланмаган, нима бўлишини билмаймиз. Аммо, шубҳасиз, мен шартнома қандай бўлишидан қатъий назар, мен клуб учун бор имкониятимни ишга солишга тайёрман," - деди Виллиан.
Фикрлар