Виллиан:
Ads

Лондонинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси  Виллиан “Манчестер Юнайтед” клубидан тушган таклиф борасида фикрларини билидирб ўтди.

– Агентим бир неча бора музокаралар олиб борди. Ҳарқалай мен Моуриньо билан аввал ҳам ишлаганман ва биз дўстмиз. Мен унга жуда ёқаман, у ҳам менга ҳам мутахассис ҳам инсон сифатида менга ёқади. У менга ишонч билдирди ва бунинг учун ундан миннатдорман.

Умуман олганда, “МЮ” вакиллари менинг агентим билан гаплашган ва ҳеч қандай натижага эриша олмаган. “Челси” ҳеч қанақасига музокараларга киришмайди. Шунингдек, клубда ҳам ҳамма нарса мени қониқтиради, – дейди бразилиялик футболчи Goal  нашрига.