Виллиан Роналду ва Неймарни ортда қолдирди
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Виллиан Чемпионлар лигасида жарима майдони ташқарисидан гол уриш бўйича етакчига айланиб олди.

Айтиш лозимки, кеча жарима майдончасига кирмасдан “Барселона” (1:1) дарвозасига киритилган гол унинг учун ушбу мусобақадаги 6-гол бўлди. Бразилиялик футболчи бу кўрсатгич бўйича “Реал” форварди Криштиану Роналду ва ПСЖдаги ҳамюрти Неймарни ортда қолдиришга эришди.