Виллиан ёзда "Барселона"га ўтиши мумкин

  • 4 май, 2019, 10:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби вингери Виллиан фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “аристократлар” 30 ёшли бразилиялик футболчисини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида 35 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Таъкидлаш керакки, бундан бир йил муқаддам “Барселона” Виллиан учун 65 млн евро такли қилган эди. Каталонияликлар бу сафар футболчини анча арзонроққа қўлга киритишлари мумкин.

Маълумот учун, Виллиан жорий мавсум “Челси” сафида жами 53та ўйинда иштирок этди ва 8та гол ҳамда 14та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!