Виллианнинг агенти
Ads

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда "Челси" ярим ҳимоячиси Виллиан аллақачон фаолиятини қаерда давом эттириш борасида якуний қарорга келиб бўлган.

Унга кўра 29 ёшли бразилиялик футболчи ўзига жиддий қизиқиш билдираётган “Барселона” сафида тўп суришни режалаштирмоқда. Бироқ, унинг бу истаги ҳозирча иккала клубнинг молиявий хоҳишларига тўғри келмаяпти.

Шу боис Виллиан “аристократлар” раҳбарияти билан бу борада музокаралар ўтказиш учун агенти Киа Журабчианани юборган. Футболчининг вакили эса айни дамда “Челси”дан мижозини “Камп Ноу”га қўйиб юборишни сўрамоқда.