"Вильярреал" грандларни қўрқитиб юборган
Испаниянинг “Вильярреал” клуб ҳимоячиси Пау Торресга кўплаб жамоалардан қизиқиш бўлган. Улар орасида “Арсенал”, “Челси”, “Тоттенхэм” жамоалари ҳам бор эди.
Испания клуби молиявий қийинчиликлар туфайли футболчини сотишга тайёр бўлган. Аммо Англия грандлари “Вилляреал” хоҳлаётган 45 миллион еврони тўлашни исташмаган ва бу трансфер барбод бўлган.
Торрес 2018 йилдан буён “сариқ сув ости кемаси” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳимоячи бу мавсум барча чемпионатларда клубининг 8 ўйинида майдонга тушди.
Фикрлар