"Вильярреал" "Интер"нинг жорий мавсум бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмаган футболчисини сотиб олмоқчи

Миланнинг “Интер” клуби ҳимоячиси Андреа Раноккия “Вильярреал”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Football Italia тарқатган хабарга кўра “сариқ сув ости кемаси” 30 ёшли италиялик футбочини жорий қишки трансферлар чоғидаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Эътиборлиси, у жорий мавсум “нерадзуррилар” сафида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!