"Вильярреал"га қарши баҳсдан сўнг, Зидан нималар деди?
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Вильярреал" билан ўйин (2: 2) ҳақида фикр билдирди.
"Рақиб иккита ҳужум қилди ва иккита гол урди. Бундай ҳолат ҳам бўлиб туради ва биз унинг устида ишлашимиз керак. Ҳимоядаги ўйинимизни кучайтиришимиз керак. Ҳужумда нима қилишимиз мумкинлигини биламиз. Бугунги асосий мақсадимиз, ютқазмаслик эди.
Рамоснинг хатосига келсак, футболда хатолар бўлиб туради. Агар учрашувнинг дастлабки 15 дақиқасини олсак, биз жуда яхши ўйин намойиш этдик. Қачонки иккита гол ўтказиб юборсангиз, тезда ўз ўйинингизни топиб олишингиз зарур. Биз кўпроқ гол уришимиз керак.
Бизнинг режамиз шу тарзда ўйнаш эди, биз "Вильярреал"нинг майдонда муаммолари борлигини билардик, шунинг учун олдинда Йович ва Бенземани кўришни истадик. Эҳтимол биз керакли голларни ура олмагандурмиз. Аммо биз 4-4-2 схемасидан фойдаланишимиз мумкин, чунки бизда иккита яхши ҳужумчи бор," - деди Зидан.
Фикрлар