Винисиус: Бензема ҳаммадан 10 сония тезроқ ўйлайди

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Винисиус Жуниор франциялик жамоадоши Карим Бензема ҳақида гапирди.

“Клубга келганимда Карим менга ҳаммадан ҳам кўпроқ ёрдам берган. У қандай қилиб энг тўғри қарорга келишни маслаҳат берди ҳамда ҳар бир ўйинда хотиржам бўлишни ва диққатни жамлашни ўргатди.

У “Реал”да 10 йилдан ортиқ вақтдан буён тўп суриб келмоқда ва мен бундан хурсандман. Карим ҳаммадан 10 сония тезроқ ўйлайди”, - дейди бразилиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!