
Винисиус: "Бу гол меҳнатимнинг самарасидир"
Хабарингиз бор, Жаҳон чемпионати саралаш гуруҳ босқичида Бразилия терма жамоаси Колумбия билан куч синашиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг ҳал қилувчи голини 90+9 - дақиқада Винисиус Жуниор киритиб, ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу гол – менинг меҳнатимнинг муносиб мукофоти. Мен Миллий терма жамоадан олган барча ёрдамларим ва ҳар куни менга кўрсатаётган қўллаб-қувватловларим учун жамоадошларимга чуқур миннатдорчилик билдираман.
Бу гол менга енгиллик, бироз қувонч ва муҳим ўзгаришларга туртки бўлиши мумкин деган умид бағишлайди" - дея таъриф бериб ўтди "Реал Мадрид" ҳужумчиси.
Маълумот ўрнида, 24 ёшли вингер жорий мавсум "қироллик клуби" сафида 39 та беллашувда иштирок этиб, 18 та ва 11 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Фикрлар